Адвокат қамоқхонага бой мижознинг ёнига келса, мижоз: — Мана шу чемоданда 1 миллион доллар бор, нима қиласан мен билмайман, шу пулни бериб, судьяни кўндиргинки, қўрқиб турибман узоқ муддатга қамайдими деб, олган пули эвазига менга бир йил қамоқ жазо белгиласин, тушундингми?, - дебди.Адвокат ўйланиб чемоданни олиб кетибди. Суд бўлибди, мижоз кутгандек 1 йил қамоқ жазо муддати берилибди. Мижоз адвокатга:— Сенга раҳмат, судьяни кўндиришинг росса қийин бўлган бўлса керак, а?, - деса. Адвокат:— Ҳақиқатдан судьяни кўндириш қийин бўлди, чунки у сизни бутунлай оқламоқчи эди, берган пулингизга бир йилга зўрға кўндирдим, - деган экан (© https://latifa.uz/show/772)